АсосийJamiyat

23-октябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар 293 нафарни, вафот этганлар 2 нафарни ташкил қилди

'23-октябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар 293 нафарни, вафот этганлар 2 нафарни ташкил қилди'ning rasmi

Шу йилнинг 23 октябрь куни мамлакатимизда 293 ҳолатда касаллик қайд этилди. 

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 542 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро, Хоразм вилоятларида 299 нафар бемор тузалди. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 64811 нафар бемордан 62033 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 236 нафар бемордан 282 нафари оғир, 78 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Бошқа янгиликлар