Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебреесуснинг маълум қилишича, келгуси бир неча ой мобайнида пандемия жуда қийин ўтади. "Айниқса, Шимолий ярим шарда яшовчи одамлар, пандемиянинг чорраҳасида турибди. Келгуси бир неча ой жуда оғир бўлади ва баъзи мамлакатлар хавфнинг марказидалар”, деди Гебрейсюс, деб ёзди uzreport.
Унинг сўзларига кўра, кўплаб мамлакатларда касалликнинг кескин ўсиши кузатилмоқда.
Аввалроқ ЖССТ раҳбари дексаметазон дори воситасини вирусни даволашда самарали эканини айтган эди. “Айни дамда дексаметазон дори воситаси беморларни даволашда ягона самараси исботланган дори бўлиб қолмоқда”, деди Тедрос Гебресюс.
Шу билан бирга, Гебреесуснинг сўзларига кўра, инфекцияни юқтирган оғир беморларни даволашда умид қилинган иккита дори - ремдесивир ва интерферон ўз самарасини бермаган.






