Суд Қирғизистонда такрорий парламент сайловларини 20 декабрда ўтказиш ҳақидаги Марказий сайлов комиссиясининг қарорини бекор қилди. Бу ҳақда Қирғизистон МСК раиси Нуржан Шайлдабекова маълум қилди.
Суд қарори муносабати билан Марказий сайлов комиссияси такрорий сайловларда иштирок этишни билдирган партиялардан аризаларни қабул қилишни тўхтатади. Бугунгача сайловларда қатнашишга 25 та партия истак билдирган.






