АсосийJamiyat

Судьялар орасида гендер тенгликни таъминловчи механизмларни жорий этиш бўйича ҳаракатлар дастури қабул қилинди

'Судьялар орасида гендер тенгликни таъминловчи механизмларни жорий этиш бўйича ҳаракатлар дастури қабул қилинди'ning rasmi

Судялар орасида гендер тенгликни таъминловчи механизмларни жорий этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Олий суд ва Судьялар олий кенгаши билан ўзаро ҳамкорликда ҳаракатлар дастури тузилди ва имзоланди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар беради.

Мазкур хужжатда суд тизимида гендер тенгликни таъминланганлик ҳолати бўйича доимий мониторингни амалга ошириш, олий юридик маълумотга эга ёш хотин-қизларни, аёл судьяларни суд органларига кенг жалб қилиш, қолаверса, судьялар, суд аппарати ходимлари ва судьяликка номзодларни гендер масалаларига оид билимларини кенгайтириб бориш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Қолаверса, муқаддам судья бўлиб ишлаган аёлларнинг ҳужжатларини ўрганиб, мақсадга мувофиқ деб топилган номзодларни судьялик лавозимларига тавсия этиш, судьяларнинг одоб-ахлоқ кодексида гендер масаласига оид қоидаларни белгилаш, аёл судьялар учун қулай меҳнат шароити яратиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда суд тизимида фаолият кўрсатаётган хотин-қизларга нисбатан иш жойларида тазйиқ ўтказиш ҳолатларининг олдини олиш каби чора-тадбирлар ҳам Дастурнинг асосий йўналишларидан саналади.

    Бошқа янгиликлар