АсосийJamiyat

"Ремдесивир"ни республикамизга ноқонуний олиб кириб, донасини 1 млн 900 минг сўмга сотишга уринган шахслар ушланди

'"Ремдесивир"ни республикамизга ноқонуний олиб кириб, донасини 1 млн 900 минг сўмга сотишга уринган шахслар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Яккасарой тумани бўлими ходимлари томонидан ИИВ ходимлари билан биргаликда тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида 2 нафар фуқаро Бангладеш давлатида ишлаб чиқарилган ва республика ҳудудига айланма йўллар орқали олиб кирилган "Ремдесивир" ва бошқа дори воситаларини қонунга хилоф равишда ҳар бир донасини 1 млн 900 минг сўмдан ҳисоблаб жами 95 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 30 донасини сотаётган вақтда ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқа.

    Бошқа янгиликлар