2020 йил 24 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 102 (+90) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар беради ССВ матбуот хизмати.
Янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари Тошкент шаҳрида, 55 нафари Тошкент вилоятида, 12 нафари Сурхондарё вилоятида, 6 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтга қадар Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар, Андижон вилоятида 13 нафар, Бухоро вилоятида 3 нафар, Жиззах вилоятида 13 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Наманган вилоятида 29 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар, Сирдарё вилоятида 13 нафар, Сурхондарё вилоятида 24 нафар, Фарғона вилоятида 22 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар, Тошкент вилоятида 69 нафар, Тошкент шаҳрида 86 нафар, жами 309 нафар бемор тузалди.






