АсосийJamiyat

ССВ статистикаси: республикамиз бўйича коронавирусдан 3 киши вафот этди, 77 бемор ўта оғир аҳволда

'ССВ статистикаси: республикамиз бўйича коронавирусдан 3 киши вафот этди, 77 бемор ўта оғир аҳволда'ning rasmi

24 октябрь куни Ўзбекистонда 291 ҳолатда касаллик қайд этилди, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 545 нафарга етди. Бу маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг статистикаси рақамларида акс этди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент,  Сирдарё, Наманган, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро, Жиззах, Хоразм вилоятларида 309 нафар бемор тузалган.

"Касаллик қайд этилган жами 65 102 нафар бемордан 62 342 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 215 нафар бемордан 281 нафари оғир, 77 нафари эса ўта оғир аҳволда", дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар