АсосийDunyo

Дунёда вазият жиддийлашмоқда: Бир қатор мамлакатлар қатъий карантинга қайтди

'Дунёда вазият жиддийлашмоқда: Бир қатор мамлакатлар қатъий карантинга қайтди'ning rasmi

Жаҳонда коронавирус билан боғлиқ вазият янада ёмонлашмоқда. Аксарият мамлакатларда аҳолининг ушбу касалликка чалиниши йил бошидаги кўрсатгичдан ҳам юқори рақамларни қайд этиляпти. Масалан, сўнгги кеча-кундузда:  

Италияда салкам 20 мингта янги зарарланиш ҳолати кузатилган. Шу сабаб карантин чекловлари кучайтирилмоқда. Кино, театр ва фитнес-клублар ёпилмоқда. Ресторан ва барларнинг соат18:00 дан кейин ишлашига рухсат берилмаяпти.

ЖССТ яқин бир неча ой давомида дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият критик нуқталаргача ёмонлашишини таъкидлаган. Шу сабабли барча мамлакатлар ҳамма нарсага тайёр бўлиши ва жиддий чора-тадбирларни амалга ошириши керак. 

Бу борада Германияда ҳам бир қатор тадбирлар белгиланди. Масалан пандемия бошланган вақтдан буён биринчи марта Германияда тиббий ниқобларни фақатгина ёпиқ биноларда эмас, ташқарига чиққанда ҳам тақиб юриш мажбурий қилиб қўйилди.

Буюк Бритниянинг айрим ҳудудларида эса 2 ҳафталик қатъий карантин режимига ўтилмоқда. 

Римда ва бошқа бир қатор Италия шаҳарларида комендантлик соати жорий қилинди. Аммо айрим аҳоли вакиллари бундай қаттиқ чекловларга норозилик билдиришмоқда.

    Бошқа янгиликлар