Америкалик тадқиқотчилар қишда коронавирус билан боғлиқ вазият чуқурлашишидан хавотирда, деб ёзади «Nature». Олимларнинг таъкидлашича, инфекциянинг қайтадан тарқалишига бир қанча омиллар сабаб бўлади. Таъкидланишича, йилнинг совуқ даврида ҳавоси яхши айланмайдиган хоналар қўшимча хавф-хатарга олиб келади. Совуқ ва иссиқ ҳаво, шунингдек, қуёш нурларининг тўғридан-тўғри тушмаслиги COVID-19 юқишининг ошишига хизмат қилувчи яна бир омил саналади.
Шунингдек, мутахассислар қишда касаллик қайтадан тарқалишининг олдини олиш мақсадида қатъийроқ назорат чоралари талаб этилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. | |
26.10.2020 20:54
Қишда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашади — олимлар
