2020 йил 27 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 944 (+63) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг: 6 нафари Тошкент шаҳрида, 57 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бугун айни пайтга қадар: Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, Андижон вилоятида 13 нафар, Бухоро вилоятида 7 нафар, Жиззах вилоятида 9 нафар, Қашқадарё вилоятида 6 нафар, Наманган вилоятида 34 нафар, Самарқанд вилоятида 5 нафар, Сирдарё вилоятида 16 нафар, Сурхондарё вилоятида 12 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар, Тошкент вилоятида 75 нафар Тошкент шаҳрида 98 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 63 165 (+289) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизга етди. Ҳозирда мамлакатимизда 2 223 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. | |
27.10.2020 23:17
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 66 мингга яқинлашди
