АсосийJamiyat

27-октябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар 277 нафар, вафот этганлар 4 нафарни ташкил қилди

'27-октябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар  277 нафар, вафот этганлар  4 нафарни ташкил қилди'ning rasmi

Шу йилнинг 27 октябрь куни мамлакатимизда 277 ҳолатда касаллик қайд этилди. 

Шу билан бирга, бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 556 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятларида 289 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 65 944 нафар бемордан 63 165 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 223 нафар бемордан 274 нафари оғир, 74 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

Бошқа янгиликлар