1

Тезкор! Қорақалпоғистонга осмондан қизил шар тушди (видео)

ЖАМИЯТ 28.10.2020, 12:40
Теглар: Видео
Тезкор! Қорақалпоғистонга осмондан қизил шар тушди (видео)

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманининг Қипчоқ дарё овули ҳудудига осмондан ичи бўш шар шаклидаги металл ерга тушди. Бу ҳақдаги хабарлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Тарқалган видеода гувоҳлик берган аёлнинг сўзларига кўра, шар икки томонидан қавариқ белгили ва иссиқ бўлган. У осмондан тушганда атрофда юруғлик пайдо бўлган.

Ушбу хабарларга аниқлик киритиш мақсадида "yuz.uz" Мўйноқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бошлиғи Дариға Аблаева билан телефон орқали боғланган. Аблаевага кўра, у воқеа жойига бориб, гувоҳлар билан гаплашган.

Мўйноқлик Феруза Карамуллаеванинг сўзларига кўра, шар кўринишидаги жисмнинг бир томони бироз ўйилган. Феруза опа болаларига шарни расмга олишни сўраган. Кейин бу суратларни интернет тармоғига тарқатган.

Воқеага гувоҳ «Осмонда ниманингдир қаттиқ ёрилган озови эшитилди. Бу 3-4 марта содир бўлди. Сўнг осмонга қараб турдим. Бир пайт номаълум жисм катта тезликда учиб келиб ерга урилди. Бирдан яқинлашишга қўрқиб, 10 дақиқа вақт ўтгандан кейин бориб ушлаб кўрсам, ҳали иссиқ экан», деган.

Мўйноққа тушган шарнинг нима экани соҳа мутахассислари томонидан ўрганилиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1