1

“Наманганда тадбиркорни урган ва қўлини синдирган ИИБ ходимларига жазо борми?” Тафсилотлар маълум қилинди (видео)

ЖАМИЯТ 28.10.2020, 17:00
Теглар: Видео
“Наманганда тадбиркорни урган ва қўлини синдирган ИИБ ходимларига жазо борми?” Тафсилотлар маълум қилинди (видео)

Кеча, 27 октябрь куни ижтимоий тармоқларда “Наманган вилояти Поп туманидаги тадбиркорни урган ва қўлини синдирган ИИБ ходимларига жазо борми?” номи остида тарқатилган видеотасвирлар интернет фойдаланувчиларининг муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Келтирилишича, Поп тумани ИИБ 7-сонли ИИБ ХПГ профилактика инспектори 2020 йилнинг 27 октябрь куни соат 14:00ларда, ўзига бириктирилган Поп тумани Қўшминор МФЙда жойлашган, Поп туманида яшовчи 1972 йилда туғилган аёлга туман хокимлиги томонидан тадбиркорлик қилиш учун ажратилиб берилган ер майдонига Қўшминор МФЙ раиси ҳамда туман ер кадастир бўлим мутахассислари билан биргаликда аёл аризаси юзасидан ўрганиш даврида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун борган. 

Шу вақтда, Поп тумани Ғурумсарой МФЙда яшовчи 1982 йилда туғилган фуқаро ўзбошимчалик билан хеч кимдан сўрамай ерни эгаллаб олиб, техникаларни ер ичига олиб кириб ишлатётганлиги аниқланган. 

Фуқарога бу ҳаракатлари қонунга тўғри келмаслигини, низоли ҳолатни олдини олиш мақсадида фаоллар томонидан далолатнома тузиб вақтинча қурилиш техникаларини тўхтатиб туришлик тўғрисида тушинтирилган. Бироқ, фуқаро кўпчилик олдида аризачи аёлни уятли сўзлар билан сўкиб, ҳақорат қилиб камситганлиги, шундан сўнг фуқарони тинчлантириш учун ХПБ профилактика инспектори томонидан тартибга чақирилган вақтида фуқаро ИИБ ходимига ҳам фаол қаршилик кўрсатиб, унинг қонуний талабларига бўйсунмай давом этганлиги учун уни яқин ИИО таянч пунктига олиб бориш мақсадида чап қўл билак сохасига қўл кишани солиниб олиб кетилаётганда фуқаро "Мени шифохонага олиб боринглар" деган, шундан сўнг Поп туман тиббиёт бирлашмасига олиб келиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган ва содир этилган ҳуқуқбузарлик холати юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Фуқаро Поп туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилиб, Поп туман ИИБ 7-сон ИИБ ХПГ ТП катта инспектори томонидан унга нисбатан тан жарохати етказганлигини баён қилган.

Суд-тиббий экспертизаси Поп тумани бўлимининг 27.09.2020 йилдаги дастлабки маълумотномасида эса фуқаронинг жарохати-чап билак юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ва шлинган жарохатлар аниқланганлиги кўрсатилган.

Ушбу холат бўйича туман прокуратурасига хабар берилиб, хозирда прокуратура томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1