Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган эридан хабар олишга борган қорақалпоғистонлик аёл ўғриликка қўл урди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди. Таъкидланишича, Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи 21 ёшли фуқаро С.А. аввал икки маротаба жиноий жавобгарликка тортилган бўлса-да, бундан тўғри хулоса чиқармай, яна ўғриликка қўл урган. У эрини кўришга борган куни 20:00 дан соат 21:00 га қадар бўлган вақтда «Чўлқувар» МФЙдаги хонадонларнинг бирига ўғриликка тушган. Уй ётоқхонасидаги темир сейфнинг қулфини бузиб, сейф ичидан 2 миллион 400 минг сўм ва 100 доллар пул ҳамда жами баҳоси 9 миллион 800 минг сўмлик уч турдаги аёллар тилла тақинчоғини ўғирлаб кетган. Олиб борилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давомида қорақалпоғистонлик аёлнинг кирдикори фош этилган. У ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Қоровулбозор туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. |
25.04.2024, 22:46
Бухоро вилояти божхона бошқармасининг "Бухоро аэропорти" чегара божхона пости орқали қадимий нумизматика буюмларини олиб чиқиб кетишга бўлган уриниш бартараф этилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Божхона...04.02.2023, 13:13
Бухорода моддий манфаат орттириш мақсадида ташкил этилган марказларда ноқонуний диний таълим олиш ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 31...07.12.2022, 11:47
Яккабоғ туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари қўл остидаги ходимга қўпол муносабатда бўлгани акс этган видео тарқалмоқда.Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати изоҳ берди. Маълум...03.12.2022, 11:21
Сал аввал Тошкентда чақирув бўйича воқеа жойига етиб борган ИИБ ходими ўлдирилгани хабар қилинган эди. Айрим ОАВларда Тошкент шаҳри Олмазор туманида вафот этган профилактика инспектори...