АсосийJamiyat

Коронавирусга қарши вакцина бутун Евроиттифоқ аҳолисига етмай қолиши мумкин

'Коронавирусга қарши вакцина бутун Евроиттифоқ аҳолисига етмай қолиши мумкин'ning rasmi

Евроиттифоқ аҳолисининг бир қисмигина 2022 йилгача коронавирусга қарши вакцина олиши мумкин, чунки Евроиттифоқ буюртма қилиб қўйган COVID-19’га қарши потенциал дорилар самарасиз бўлиб чиқиши ёки кам миқдорда ишлаб чиқарилиши мумкин, деб ёзади «РБК».

«2021 йил охиригача бутун аҳоли учун етадиган COVID-19’га қарши вакцина дозаси бўлмайди», — деган Еврокомиссия вакили Евроиттифоқ дипломатлари билан ўтказилган ёпиқ мажлисда.

Евроиттифоқ коронавирусга қарши жами 1 миллиарддан ортиқ дозада потенциал вакцина буюртма қилиб қўйган. Уларни AstraZeneca, Sanofi ва Johnson & Johnson каби компаниялар ишлаб чиқмоқда.

Johnson & Johnson’нинг бўлинмаси Janssen Pharmaceutica NV билан шартнома октябрь бошида тузилган эди. Шартномага кўра, агар дори хавфсиз ва самарали бўлиб чиқса, Евроиттифоқ мамлакатлари уни 200 миллион киши учун сотиб олади.

 

Бошқа янгиликлар