Бу ҳақда ДТМ ўринбосари Сардор Ражабов АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Жорий йилги тест синовлари учун абитуриентлардан 80 миллиард сўмдан ортиқ маблағ келиб тушган.
Имтиҳонлар ўтказилган стадионларнинг фақат 2-3 таси билан шартнома тузиб, маблағ ўтказиб бердик. Қолган стадионлар ҳокимликлар томонидан тақдим этилган. Яъни уларга ДТМ маблағлари сарфланмаган”, - деди С.Ражабов.
Эслатиб ўтамиз, аввалги йилларда битирган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун 111 минг 500 сўм миқдорида тўловни амалга оширишди.