2020 йил 30 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 705 (+77) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг: 7 нафари Тошкент шаҳрида, 60 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бугун айни пайтга қадар: Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Андижон вилоятида 13 нафар, Жиззах вилоятида 8 нафар, Қашқадарё вилоятида 4 нафар, Навоий вилоятида 6 нафар, Наманган вилоятида 9 нафар, Самарқанд вилоятида 6 нафар, Сирдарё вилоятида 23 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида 13 нафар, Хоразм вилоятида 5 нафар, Тошкент вилоятида 69 нафар, Тошкент шаҳрида 97 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 63 978 (+265) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда. Ҳозирда мамлакатимизда 2 164 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. | |
31.10.2020 03:02
30-октябрь. Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 66 минг нафардан ошди
