АсосийЖамият

Навоий вилоятида кўмир ўғрилари Транспортда ХТБ ходимлари томонидан аниқланиб ушланди

29 октябрь куни Навоий вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ҲПБдан маълумот келиб тушди. Унда, Наво...

'Навоий вилоятида кўмир ўғрилари Транспортда ХТБ ходимлари томонидан аниқланиб ушланди'ning rasmi

29 октябрь куни Навоий вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ҲПБдан маълумот келиб тушди. Унда, Навоий вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ҲПБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 1985 й.т. Навоий вилояти Кармана тумани, Талқоқ МФЙда яшовчи, Н.Р. ўзига тегишли бўлган оқ рангли ISUZU русумли автомашинасига Навоий вилояти Кармана тумани ҳудудида жойлашган “Кўмир таъминот” АЖдан 2 тонна 900 кг Навоий вилояти филиалига қарашли кўмир маҳсулотларини "поляк" трактори ёрдамида юклатиб, 1989й.т. Самарқанд вилояти Пахтачи тумани, “Гулшан” МФЙда яшовчи О.А.нинг уйига тўкаётган вақтида аниқланиб, ушланган ва ҳолислар иштирокида хужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Бошқа янгиликлар