Энергетика вазирлиги ресторан ва кафеларни газдан узиш қарорини изоҳлади.
Ўзбекистонда 1 ноябрдан хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан, умумий овқатланиш корхоналари учун табиий газдан фойдаланишга доир чекловлар жорий этила бошланди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, совуқ мавсумда табиий газ таъминоти биринчи навбатда, аҳоли хонадонлар, шифохоналар ва таълим муассасаларига етказиб берилади.
Ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган юридик истеъмолчилар 2020-2021 йиллар куз-қиш даври бошланиши арафасида тегишли билдиришномалар олганлар.
Вазирлик улар муқобил ёқилғидан фойдаланишга ўтиш учун фаол чоралар кўришлари кераклигини қайд этган.






