АсосийDunyo
12.01.2016 15:21
4343

Chevrolet нима сабабдан Malibu’дан ўз логотипини олиб ташлади? (Видео)

Chevrolet компанияси McCann агентлиги билан ҳамкорликда «Актёрлар эмас, ҳақиқий одамлар» сериясидаги навбатдаги реклама ролигини омма эътиборига ҳавола қилди, дея хабар бермоқда «vc.ru».

Роликда янгиланган Chevrolet Malibu автомобилидан барча брендинг белгилари олиб ташланган ва одамларнинг бу машина ҳақидаги фикрлари сўралган. Реклама ролигида Chevrolet вакили йиғилганларга уларнинг қаршисида турган автомобилнинг у ёки бу моделга тегишли эканини билдирувчи барча белгилар олиб ташланганини маълум қилиб, автомобиль ҳақидаги фикрларини сўраган. Тажрибанинг айрим иштирокчилари Lexus турибди, деб ўйлаган, бошқалари Acura, яна бир қатор кишилар BMW деб тахмин қилган.

Сўнг тажриба иштирокчилари автомобиль имкониятлари билан танишган — унда iPhone смартфонидан салон ичида хавфсиз фойдаланиш имконини берувчи Apple CarPlay тизими, Teen Driver технологияси (ўсмир ҳайдовчи автомобилни бошқараётган вақтда, унинг ҳаракати ҳақидаги ахборот ота-онасига узатиб турилади) мавжуд.
Шундан сўнг, Chevrolet вакили йиғилганлардан мазкур автомобиль тахминан неча пул туриши ҳақида сўраган. Тажриба қатнашчилари 50—80 минг доллар оралиғидаги нархларни айтиб ўтган.
Савол-жавоблар охирида одамлар автомобиль ҳақидаги ҳаққоний ахборотни олади. Уларнинг қаршисида Chevrolet модели тургани, унинг минимал нархи 22,5 минг доллар эканига аксарият  иштирокчилар ҳайрон қолган.

 

    Бошқа янгиликлар