“Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (674-сон, 30.10.2020 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларида мулкдор функциялари амалга оширилаётган давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг қуйидаги маълумотлари жойлаштирилади: устав фонди; давлат улуши; ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари; ишлаб чиқариш кўрсаткичлари; иш ўринлари сони; корхоналар бошқарув ва назорат органлари таркиби. 2021 йил 1 январдан давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтида иқтисодий, молиявий ва бошқа статистик муълумотлар, шу жумладан, ҳар чоракда йиллик бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот жойлаштирилади. Давлат иштирокидаги корхоналар қуйидаги маълумотларни ҳар чорак якунлари бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигининг махсус ахборот тизимида жойлаштириб боради: бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши; ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш; солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар; ташқи қарздорлик; маҳаллийлаштириш ва инвестиция лойиҳалари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар. |
Веб-сайтларга жойлаштирилиши керак бўлган маълумотлар тури кенгайди
“Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари тўғрисидаги маълум...





