АсосийЖамият

Қашқадарёда кўмирнинг асосий нархи қанчани ташкил этади?

«Ўзбеккўмир» АЖ бюджет ташкилотларини 2020/2021 йилллар куз-қиш мавсуми учун кўмир маҳсуло...

'Қашқадарёда кўмирнинг асосий  нархи қанчани ташкил этади?'ning rasmi

«Ўзбеккўмир» АЖ бюджет ташкилотларини 2020/2021 йилллар куз-қиш мавсуми учун кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш режасини муддатидан олдин бажарди. “Кўмир таъминот” МЧЖ  Қашқадарё филиали томонидан ижтимоий соҳа объектлари қатори вилоятдаги барча давлат муассасаларига ҳам сифатли кўмир маҳсулотлари  етказиб берилди.

Прогноз кўрсаткичларига кўра, вилоятда жорий куз-қиш мавсумида 58 минг 539 тонна кўмир ва кўмир брикетларига эҳтиёж мавжуд. Шунинг 25 минг тоннаси аҳоли, 33 минг 539 тоннаси ижтимоий соҳа  объектлари улушини  ташкил этади.

Айни пайтда, Қашқадарё вилоятининг бюджет ташкилотлари иситиш мавсуми учун зарур бўлган кўмир маҳсулотининг 93 фоизини ёки 33 139 тоннасини қабул қилиб олди. «Кўмир таъминот» МЧЖ Қашқадарё вилоят филиали омборларида ҳозирги кунда 7 минг тонна маҳаллий ва 4 минг 528 тонна импорт қилинган (қозоқ) кўмири мавжуд. Ҳисоб-китобларга кўра, вилоят аҳолисининг кўмирга эҳтиёжи 25 минг тонна бўлиб, шу кунгача  улар томонидан 3 минг 434 кўмир сотиб олинган. Шунинг 157 тоннасини (5 фоизи) импорт кўмир ташкил этади.  

Аҳолига ҳарид қилган кўмирни уйига етказиб олиши учун ҳам қулайликлар яратилган. Кўмир омборига автотранспорт воситалари жалб қилинган. Бунда юкларни ташиш, сотиб олинган кўмир маҳсулотлари таннархига қўшилмайди. Қашқадарё ҳудудида 1 тонна кўмирни хонадонга етказиб бериш нархи қуйидаги тариф бўйича ҳисобланади: 1 км = 951 сўм.

Шу билан бирга, Қашқадарё вилоятининг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган қишлоқлар (овуллар) аҳолиси кўмирни тўғридан-тўғри жойларда ташкил этилган ярмаркаларда сотиб олиш имкониятига эга бўлдилар. Шаҳрисабз туманининг Ғилон, Хитой, Китоб туманидаги Қавзахона, Яккабоғ туманидаги Ўрта, Бешигул ва Қайроқоч ҳамда Деҳқонобод туманидаги Янгиобод маҳалласидаги ярмаркалар шулар жумласидандир.  

Куз-қиш мавсумининг давомийлиги тахминан 5 ойни ташкил этади. Ана шуни ҳисобга ҳисобга олсак, иситиш даврида бир оилага 1,5-2 тонна кўмир зарур бўлади. Вилоятда жами 626 минг 189 хонадон кўмирдан фойдаланади. Ушбу хонадонларни етарли миқдорда,  сифатли қаттиқ ёқилғи билан таъминашда барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Бошқа янгиликлар