АсосийЖИНОЯТ

Футбол стадиони олдидаги жанжал пичоқбозлик билан якунланди(фото)

Сурхондарё. 2020 йилнинг 22 октябрь куни соат 20:30 да 21 ёшли Ў.Ж. ва 18 ёшли Ю.Х., жамоа...

'Футбол стадиони олдидаги жанжал пичоқбозлик билан якунланди(фото)'ning rasmi

Сурхондарё. 2020 йилнинг 22 октябрь куни соат 20:30 да 21 ёшли Ў.Ж. ва 18 ёшли Ю.Х., жамоат жойи ҳисобланган “Гулобод” маҳалласидаги фуқаро С.Н.,га тегишли фудбол стадиони олдида ўзаро жанжаллашиб қолиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан безорилик қилиб, бир-бирларини қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, Ў.Ж., қўлининг мушти билан Ю.Х.,нинг бош соҳасига урган вақтида Ю.Х., ёнида бўлган пичоқ билан Ў.Ж.,нинг кўкрак қафасининг орқа соҳаси ва чап бел орқа соҳасига ҳамда чап думба соҳасига санчиб, тан жароҳати етказган.Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, Ў.Ж., ва Ю.Х.,ларга “енгил” тан жароҳати етказилганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолатда юзасидан Музробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ў.Ж.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан ва Ю.Х.,га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан ҳозирда тергов харакатлари олиб борилмоқда.

 

 
  

Бошқа янгиликлар