1

Тошкентнинг бир қатор марказий кўча қисмлари ёпилади

ЖАМИЯТ 07.11.2020, 20:32
Теглар: Тошкент
Тошкентнинг бир қатор марказий кўча қисмлари ёпилади

Дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан 8 ноябрь куни соат 07:00 дан 13:00 гача қуйидаги йўл қисмлари ҳаракатланиш учун ёпиқ бўлади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Қоратош кўчаси—Самарқанд Дарвоза (Samarqand Darvoza СКМ) кўчасидан Халқлар дўстлиги майдони йўналишида;

Ислом Каримов шоҳкўчаси—Олмазор («Ўзбекистон» метро бекати) кўчасидан Халқлар дўстлиги майдони йўналишида;

Бобур кўчаси—Ўрикзор (Ўзбек тили ва адабиёти университети, «Ракат» маҳалласидан чиқиш) кўчасидан;

Спорт тадбирлари ўтказиладиган бутун йўналиш. Ўз ичига Ислом Каримов, Фурқат, Сеул, Бунёдкор кўчаларининг қисмларини олади (Сеул кўчасидан Ислом Каримов шоҳкўчасигача бўлган қўшимча йўл).

Ҳокимлик хабарида тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланишни тавсия этилган ва келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган.

 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Тошкентда ёмғир сабаб хонадонларнинг балконлари қулаб тушди (видео ва фото)

03.04.2023, 10:05

Кеча, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида турли сув тошқинлари юзага келди. Маълум қилинишича, пойтахтда бир неча соат ичида ойлик ёғиннинг учдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1