АсосийJamiyat

БМТ очарчилик хавфи остида бўлган мамлакатларни маълум қилди

'БМТ очарчилик хавфи остида бўлган мамлакатларни маълум қилди'ning rasmi

Аҳолининг очлиги билан боғлиқ кескин вазият ҳозирда Буркина-Фасо, Нигерия, Жанубий Судан ва Яманда қайд этилган. Бу ҳақда «Корреспондент» БМТ таркибига кирувчи Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги халқаро ташкилотининг ҳисоботига асосланиб хабар берди, дея ёзмоқда "Дарё".

Ҳисоботда айтилишича, ушбу мамлакатларнинг барчасида қуролли тўқнашувлар содир бўлмоқда. Бу маҳаллий аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлиги ҳолатини янада оғирлаштирмоқда.

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги халқаро ташкилоти яна 16 мамлакатда очарчилик бошланиши хавфи юқори эканлигини айтди.

Венесуэла, Гаити, Афғонистон, Сурия, Ливан, Судан, Эфиопия, Сомали, Мозамбик, Сьерра-Леоне, Мали, Нигер, Камерун, Марказий Африка Республикаси, Конго Демократик Республикаси ва Зимбабве шулар жумласидандир.

«Биз айни вақтда ҳалокатли бурилишдамиз. Бир вақтнинг ўзида дунёнинг тўрт томонида очлик хавфига дуч келмоқдамиз. Очлик эълон қилганимиз кўплаб одамлар аллақачон ҳалок бўлганлигини англатади. Агар аниқ маълумотларни кутиб турсак, одамлар аллақачон очликдан вафот этган бўлади» – деди ташкилот фавқулодда вазиятлар бўйича директори Маргарита ван дер Велден.

БМТ Озиқ-овқат дастурининг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилда дунёда камида 7 миллион киши очликдан вафот этган.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар