Қашқадарё вилоятида коронавирус пандемияси вақтида 27 нафар тиббиёт ходимлари вафот этган. Уларнинг касб байрамлари куни ҳокимлик оила аъзоларига бир марталик пул берди. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Тиббиёт ходимлари кунида коронавирус пандемияси вақтида вафот этган шифокорлар ва ҳамшираларнинг исм-шарифини маълум қилди. Рўйхатда жами 27 нафар тиббиёт ходимларининг исмлари келтирилган. Пандемия пайтида вафот этганлар орасида 1995-1985 йилларда туғилганлар бўлган.
Бир марталик ёрдам пуллари шифокорларга 10 млн сўмдан, ҳамшираларга 5 млн сўмдан берилади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу тиббиёт ходимлари айнан қайси касалликлардан вафот этганлигига ойдинлик киритилмаган. Улар: 1. Нурматов Шерали Назарович – Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган. Қарши шаҳри. 2. Музаффаров Раул Камолович – Вилоят санитария-эпедимиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати эпедимиология бўлими мудири бўлиб ишлаган. Қарши шаҳри. 3. Кўчаров Хўжа Умарович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали токсикология бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. Қарши шаҳри. 4. Якубов Кенгбой Ибрагимович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали рентгенолог шифокори бўлиб ишлаган. Косон тумани. 5. Боймуродов Ханжар Бохорович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали нейрохирургия бўлими шифокори бўлиб ишлаган. Қарши шаҳри. 6. Имомов Бурон Буриевич – Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази йирингли хирургия бўлими шифокори бўлиб ишлаган. Қарши тумани. 7. Вазиров Бекмурод Маъдиевич – Вилоят 1-сон асаб-рухий касалликлар диспансери 6-психиатрия бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. Қарши шаҳри. 8. Абирахматов Парда Хаитович – Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси, Қовчин ҚВП умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлаган. Ғузор тумани. 9. Раҳимов Сайфулла Каримович – Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ хирургия бўлими шифокори бўлиб ишлаган. Ғузор тумани. 10. Кўчимова Сетора Эралиевна – Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ терапия бўлими хамшираси бўлиб ишлаган. Ғузор тумани. 11. Элмуродова Элнора Нуриддин қизи – Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ хирургия бўлими хамшираси бўлиб ишлаган. Ғузор тумани. 12. Тошпўлатова Саодат Тожиевна – Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими хамшираси бўлиб ишлаган. Ғузор тумани. 13. Чаққонова Барно Мухиддиновна – Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ терапия бўлими орастабонуси бўлиб ишлаган. Ғузор тумани. 14. Исматова Махбуба Ўриновна – Қарши туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими мудири бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши тумани. 15. Омонова Навбахор Рахматуллаевна – Қарши туман тиббиёт бирлашмаси 57-қишлоқ оилавий поликлиникаси акушер-гинеколог шифокори бўлиб ишлаган. Қарши шаҳри. 16. Худойбердиева Дилбар Раҳмановна – Қарши кўп тармоқли марказий поликлиникаси иммунолог врачи бўлиб ишлаган. Қарши тумани. 17. Жўраев Баходир Кенжаевич – Қарши туман тиббиёт бирлашмаси 52-қишлоқ оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлаган. Қарши тумани. 18. Қўшоқов Ҳусан Пардаевич – Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган. Деҳқонобод тумани. 19. Саодатов Бобомурод Қаххарович – Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси 3-сон қишлоқ оилавий поликлиникаси патронаж хамшираси бўлиб ишлаган. Деҳқонобод тумани. 20. Утанов Қулмухаммад – Деҳқонобод кўп тармоқли марказий поликлиникаси тери-таносил касалликлари шифокори бўлиб ишлаган. Деҳқонобод тумани. 21. Ибрагимов Ашур Раҳматуллаевич – Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси 51-сон қишлоқ оилавий поликлиникаси патронаж хамшираси бўлиб ишлаган. Қамаши тумани. 22. Суюнов Бахтиёр Турдиевич – Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси ТТЁ бўлими врачи бўлиб ишлаган. Қамаши тумани. 23. Хидирова Хадича Назаровна – Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси гинекология бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. Қамаши тумани. 24. Назаров Мамаёқуб Усмонович – Китоб туман тиббиёт бирлашмаси реаниматолог шифокори бўлиб ишлаган. Китоб тумани. 25. Ашуров Тулқин Абдуллаевич – Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи бўлиб ишлаган. Қарши шаҳри. 26. Исмоилова Шоира Негматовна – Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси акушер-гинеколог шифокори бўлиб ишлаган. Шаҳрисабз шаҳри. 27. Файзиев Шукрулло – Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси педиатор шифокори бўлиб ишлаган. Шаҳрисабз тумани. Юқорида исмлари келтирилган ходимлар 2020 йилда вафот этгани кўрсатилган, аммо вафот санаси келтирилмаган. | |
08.11.2020 16:36