Коронавирусга қарши вакцина синовининг учинчи босқичини Ўзбекистонда ўтказишни ташкил этиш борасида 7 ноябрь куни ўтказилган учрашувда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитой вакцинаси Тошкентга олиб келинганини маълум қилди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди. Таъкидланишича, 5 минг кишига етадиган вакцина Хитойдан Тошкентга олиб келинган. Вакциналар махсус шароитларда сақланмоқда. Кўнгиллилар жамоаси шакллантирилганидан сўнг ҳар бир оилавий поликлиникада имкониятдан келиб чиқибб маълум сондаги кўнгиллилар бўйича синов ишлари амалга оширилади. ![]() Шунингдек, коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи фаза синовларини ўтказиш бўйича хитойлик ҳамкорларнинг тўрт нафари Ўзбекистонга ташриф буюргани, яна 5 нафар хитойлик мутахассислар келиши кутилаётгани билдирилган. Улар 4 ой давомида синовларни ўтказиш жараёнида вазирлик билан бирга иш олиб боради.
Шунингдек, синовлар вилоятларда ҳам ўтказилиши ҳақидаги саволга Иброҳим Абдураҳмонов қуйидагича жавоб берган:
| |
Хитойда ишлаб чиқилган вакцина Тошкентга олиб келинди
Коронавирусга қарши вакцина синовининг учинчи босқичини Ўзбекистонда ўтказишни ташкил этиш...






