Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида республикамиз бўйича барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 7 958,2 минг тонна сут етиштирилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,9 % га кўп.
Хўжалик тоифалари орасида сут етиштиришнинг энг катта ҳажми 7 537,6 минг тонна ёки умумий сут етиштириш ҳажмидан 94,7 % и деҳқон хўжаликларида қайд этилди.
Сут етиштиришнинг умумий ҳажмига нисбатан энг юқори ва энг кам улушга эга бўлган ҳудудлар аниқланди.
Энг юқори - Самарқанд вилояти – 12,3 %;
энг кам - Қорақалпоғистон Республикаси – 2,9 % эканлиги маълум бўлди.






