АсосийJamiyat

Тошкентда фуқарога 80 млн. маънавий зарар ундириб берилди

'Тошкентда фуқарога 80 млн. маънавий зарар ундириб берилди'ning rasmi

Бюронинг Чилонзор туман бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 11.07.2019 йил кунидаги ижро варақасига асосан, қарздор Тошкент шаҳар Молия Бош бошқармасидан ундирувчи фуқаро И.Сотиболдиевнинг фойдасига 80.000.000 сўм маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 27.12.2019 йилда келиб тушган.

 Олиб борилган мажбурий ижро ҳаркатлари натижасида қарздор ташкилотдан ушбу зарар суммаси жорий йилнинг 29 октябрь куни давлат ижрочиси С.Махаматов томонидан тўлиқ ундирилиб, ундирувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

 
  

Бошқа янгиликлар