Ғаллаорол тумани "Кўкгумбаз" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи "Тошкент–Термиз" М-39 йўлининг 1012-километрида “Камаз”нинг ортидан “Зил-130” юк машинаси урилган.Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. Оқибатда “Зил-130” ҳайдовчиси, Қашқадарё вилояти Косон тумани Яккасарой қишлоғида яшовчи, 1989 йилда туғилган Ж.Э. бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ жароҳати ҳамда чап оёқ синиши ташхиси билан Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Воқеа юзасидан туман ички ишлар бўлими суриштирув олиб бормоқда.
| |
10.11.2020 07:18
Ғаллаорол туманида "КАМАЗ" ва "ЗИЛ" тўқнашди






