Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон қиймати 20,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 52,1 минг тонна қовун экспорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу йил мамлакатимизда етиштирилган қовунлар 17 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32 тоннага яъни қарийб 3 бараварга ошган.
Ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп қовун экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 19,1 минг тонна
Қирғиз Р. – 17,0 минг тонна
Россия – 6,2 минг тонна
Украина – 3,9 минг тонна
Латвия – 2,6 минг тонна
Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 9 ойида энг кўп қовун экспорт қилган ҳудудлар:
Андижон вилояти – 9,9 минг тонна
Жиззах вилояти – 9,4 минг тонна
Фарғона вилояти – 6,2 минг тонна
Наманган вилояти – 5,5 минг тонна
Сирдарё вилояти – 5,3 минг тонна