Халқаро экспертлар COVID-19 билан ўртача ва оғир даражада касалланган беморлар иштирокида тадқиқот ўтказди. Асал ва қора седана истеъмол қилиш беморга коронавирус инфекциясини енгишга ёрдам беради. Тадқиқот натижалари medRxiv порталида эълон қилинди, дея ёзмоқда effect.uz. Халқаро мутахассислар гуруҳи COVID-19 билан ўртача ва оғир даражада касалланган беморлар иштирокида тадқиқот ўтказди. Иштирокчиларнинг бир қисми ҳар куни тана вазнига бир грамм асал ва 80 миллиграмм қора седанани, қолган қисми эса – плацебо ичишди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, ушбу икки маҳсулотни қабул қилиш билан ўртача ва оғир даражадаги симптомларни 3 ва 7 кун ичида енгиллашишига олиб келди ва организмдан вирусни 4 кун олдин чиқариб ташлашга ёрдам берди. Олимларнинг таъкидлашича, асал ва қора седана комбинациясини истеъмол қилиш ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмади, уни якка ўзини ёки бошқа COVID-19 муолажалари билан биргаликда ишлатиш мумкин. | |
10.11.2020 21:09
Коронавирусни енгишга ёрдам берадиган 2та самарали маҳсулот маълум қилинди
