Ҳукуматнинг тегишли қарори (30.04.1999 й) билан, божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди.Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Янги божхона йиғимлари ставкалари қуйидагиларни назарда тутади: давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган пулли хизматлар турларини кенгайтириш ҳамда қатъий белгиланган божхона йиғимлари ставкалари белгиланади; рухсат этувчи хусусиятдаги ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим турдаги божхона йиғимлари бекор қилинади ва улар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади; товарларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” ва “божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш” божхона режимларида расмийлаштирганлик учун божхона йиғими ставкалари пасайтирилади; божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида божхона йиғими жорий этилади. |
10.11.2020 22:37
Божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланди
