АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 9 ой мобайнида 15 та давлатга қанча узум экспорт қилингани маълум бўлди

'Ўзбекистонда 9 ой мобайнида 15 та давлатга қанча узум экспорт қилингани маълум бўлди'ning rasmi

 Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, қиймати 84,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 86,5 минг тонна узум маҳсулоти хорижга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,9 минг тоннага кўп.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон узумни энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Россия – 39,1 минг тонна

Қозоғистон – 34,3 минг тонна

Қирғиз Р. – 12,3 минг тонна

Белорусь – 317,1 тонна

     Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 9 ойида энг кўп узум экспорт қилган ҳудудлар:

Тошкент вилояти – 24,3 минг тонна

Фарғона вилояти – 22,2 минг тонна

Наманган вилояти – 9,5 минг тонна

Хоразм вилояти – 6,6 минг тонна.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар