АсосийIqtisodiyot

Андижонлик тадбиркор томда иссиқхона ташкил этди

'Андижонлик тадбиркор томда иссиқхона ташкил этди'ning rasmi

Бино томида ташкил этилган иссиқхонани кўрганмисиз? Андижоннинг Санграобод маҳалласида истиқомат қилувчи тадбиркор Сарварбек Маъмуров ана шундай  ноодатий ишга қўл урди. У бино томида гидропоника, яъни томчилатиб суғориш усулида иссиқхона ташкил этди. Бу ҳақда Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Тадбиркор 5,2 сотих жойда ташкил этган иссиқхонасининг том қисмини ёпиш учун 30 млн. сўм миқдорида кредит ва электр таъминоти бўйича ёрдам сўраб мурожаат қилди. Тадбиркорнинг мурожаати юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди. Айни пайтда иссиқхонада қиш мавсумида харидоргир бўлган сабзавотлар экилмоқда.

    Бошқа янгиликлар