Инсульт ҳаёт учун хавфли касаллик. Унинг асоратларидан йироқ бўлиш учун аввало инсультнинг олдини олиш керак.Бунинг учун ортиқча вазн тўпламаслик талаб этилади.
Вазнингизни кузатиб боринг.
Ортиқча вазн инсульт хавфини оширадиган факторлардан бири. Бу артериал қон босими, юрак-қон томир касалликлари ва диабет ривожланишига олиб келиши мумкин. 4-5 кило вазн ташлаш ҳам инсультни олдини олиш мумкин.
Кўпроқ мева-сабзавот истеъмол қилинг
Бир кунда камида 4-5 бўлак олма, сабзавотлар ейиш керак. Улар қон босимини пасайтиради ва қон томирлари эластиклигини яхшилайди.
Трансёғларни камроқ истеъмол қилинг
Трансёғлар қон томирларида тиқинлар пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Фаст фудлар, чипслар, маргарин таркибида шундай турдаги ёғлар мавжуд.
Доимий равишда машқ қилинг
Аэробик машғулотлар айниқса яхши: юриш, югуриш, сузиш, велосипедда ҳаракатланиш. Улар вазнни камайтиришга, қон томирлари ва юракнинг умумий ҳолатини яхшилашга ва стрессни камайтиришга ёрдам беради. Ушбу машғулотларни кунига камида 30 дақиқа давомида бажаринг.