Антитаначалар тести ижобий чиқса, организм вирусдан ҳимояланган ҳисобланадими? Бу қанча давом этади? Енгил ўтказганларда антатаначалар бўлмайдими?
Бу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди:
–Иммуноглобулин G организм вирус билан тўқнаш келгач 21-28 кундан сўнг ишлаб чиқарила бошлайди. Аммо ҳозирда жаҳон олимларининг кузатувларига кўра, титрлар антитаначалар каби камайиши мумкин.
Агар инсон коронавирусни енгил тарзда ўтказган бўлса, антитаначалар миқдори у қадар кўп бўлмайди. Иммунитет уч турда бўлади: қисқа муддатли, узоқ муддатли ва бир умрлик.
Вирусга нисбатан айнан қайси турдаги иммунитет шаклланганлигини билиш осон эмас. Олимларнинг фикрича, титрлар камайиб боради ва катта эҳтимол билан бир умрлик иммунитет шаклланмайди. Чунки бу вирус мутацияланиш имконига эга. Лекин шунга қарамай, агар инсон касалликни бошдан кечирган бўлса, организмда ушбу вирус ҳақида маълумот қолади. Генетик материалнинг асосий тузилмалари ҳужайра иммунитети билан боғлиқ.