Тошкент вақти билан 22:10 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди. Зилзила координаталари: 39,86 градус шимолий кенглик; 68,9 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,1. Чуқурлик 10 км. Зилзила эписентридан Тошкентгача масофа 158 км жанубий-ғарбий йўналиш бўйича. Зилзила Ўзбекистон ҳудудида: Гулистон : 71 км, 3 балл. Жиззах : 95 км, 2 балл. |
18.11.2020 22:29
Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди
