1

Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация АҚШ Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер билан учрашди

СИЁСАТ 20.11.2020, 22:36
Теглар: Ташқи ишлар вазирлиги
Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация АҚШ Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер билан учрашди

2020 йилнинг 19 ноябрь куни Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация АҚШ Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер билан учрашди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Кристофер Миллер Ўзбекистонга Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда етакчи роль ўйнаётгани учун миннатдорлик билдирди ва Америка Қўшма Штатлари хавфсизлик билан боғлиқ умумий муаммоларни ҳал қилишда Ўзбекистон билан алоқаларни давом эттиришини тасдиқлади. Пентагон раҳбари, шунингдек, мамлакатимизнинг афғонлараро тинчлик музокараларини олиб бориш, Афғонистонни иқтисодий тиклаш ва унинг Марказий Осиё минтақасига интеграциясини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини мамнуният билан қайд этди. Томонлар Афғонистондаги тинчлик жараёнини бундан кейин ҳам илгари суриш ва барқарор сиёсий келишув мақсадини қўллаб-қувватлашда қатъий эканликларини тасдиқладилар.

Икки томон ҳам ҳарбий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини тасдиқладилар ва терроризмга қарши кураш, чегара хавфсизлиги ва мудофаа муассасалари салоҳиятини ошириш каби масалаларда яқин ҳамкорликни давом эттиришларини таъкидладилар.

 

Шарҳлар

Абдулазиз Камилов Покистон Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

31.01.2022, 22:41

2022-йилнинг 31-январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу...
ТИВ Қозоғистонда ЙТҲга учраган Ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди

28.12.2021, 20:00

Ўзбекистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси 2021-йил 27-декабр куни Олмаота-Бишкек (Олмаота вилояти, Қозоғистон Республикаси) автойўлида 33 киши, шу жумладан, мамлакатимиз фуқароларини олиб кетаётган автобус иштирокидаги...
Германияда қарияларни парваришлаш бўйича фуқароларга иш таклиф этилмоқда

11.11.2021, 08:57

Германияда дуал тизимда (Ausbildung) қарияларни парвариш қилиш соҳасига  Ўзбекистон Республикаси фуқаролари таклиф этилади.Номзодларга қўйиладиган талаблар:18-27 ёшгача бўлиши;мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши;немис тилини камида...
Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Покистон Элчиси билан учрашди

11.10.2021, 19:30

2021 йил 11 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматилла Иргашев Покистон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сайид Али Асад Ғилоний...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1