АсосийJamiyat

Нима учун ота-оналар «Kundalik» компанияси ҳисоб-рақамига тўлов қилиши керак?

'Нима учун ота-оналар «Kundalik» компанияси ҳисоб-рақамига тўлов қилиши керак?'ning rasmi

ХТВ электрон Kundalik платформаси билан ишлаш учун ажратилган синов муддати тугагани муносабати билан, электрон кундаликга обуна бўлиш лозимлиги, обуна нархи эса — 9 200 сўм этиб белгилангани ҳақида хабар берган эдик.

Электрон кундалик учун обуна мавзуси ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. АОКАда ўтган брифингда Халқ таълим вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова шу масала юзасидан изоҳ берди:

Унинг айтишича, Халқ таълими вазирлиги ва «Kundalik» компанияси ўртасида давлат-хусусий шериклиги асосида шартнома имзоланган бўлиб, бунинг натижасида хусусий сармоя жалб этилган ҳолда, давлат бюджет маблағлари тежалади. 

" - Тежалган давлат маблағлари мактабларнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга, яъни комьпютер ва интернет билан жиҳозлашга йўналтирилади.

«Kundalik» компаниясига тушган маблағлар — платформанинг техник инфратузилмасини сақлаш, уни ривожлантириш ва кенгайтириш учун сарфланади.

 «Кундалик» лойиҳаси тўлиқ «Kundalik» компанияси томонидан молиялаштирилади. Маблағлар дастурий таъминотни яратиш, ишлатиш ва сақлашга, тизимни бошқа мактабларда татбиқ этишга сарфланади», дейди матбуот котиби.

 

    Бошқа янгиликлар