1

“Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди

СИЁСАТ 25.11.2020, 14:09
“Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди

“Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–649, 24.11.2020 й.) Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

 Геном бўйича давлат рўйхатига олиш биологик материални олиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш ва йўқ қилиш, шунингдек одамнинг шахсини, таниб олинмаган мурдани идентификация қилиш ва (ёки) биологик қариндошликни аниқлаш мақсадида геномга оид ахборотга ишлов бериш ва уни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган, давлат органлари ва муассасаси томонидан амалга ошириладиган фаолият ҳисобланади.

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва муассасалари қуйидагилардан иборат:

 терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва суд;

 Ички ишлар, Адлия, Соғлиқни сақлаш вазирликларининг суд-экспертиза муассасалари.

Ички ишлар вазирлиги геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

 Геном бўйича давлат рўйхатига олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

 биринчи босқичда биологик материални олиш амалга оширилади;

 иккинчи босқичда биологик материалдан геномга оид ахборот олинади;

 учинчи босқичда геномга оид ахборот Геномга оид ахборотнинг ягона маълумотлар базасига киритилади.  

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш ихтиёрий (пулли асосда) ва мажбурий равишда давлат рўйхатига олиш тарзида амалга оширилади.

Қонун 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.  

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1