АсосийСИЁСАТ

Мирзиёев таълим тизимидаги сифат муаммосига тўхталди

Президент янги ташкил этилган Таълим ва илм-фан вазирлиги раҳбари этиб тайинланган Эркинжон Турдимовдан катта натижалар кутилаётганига ишора қилди.

'Мирзиёев таълим тизимидаги сифат муаммосига тўхталди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим муассасаларида кадрлар сони кўпайгани, бироқ уларнинг сифати етарли эмаслигини таъкидлади. У янги ташкил этилган Таълим ва илм-фан вазирлиги раҳбари этиб тайинланган Эркинжон Турдимовдан катта натижалар кутилаётганига ишора қилди.

“Сон кўпайди, сифат эса кам. Бундан кейин ҳар бир университет ким учун, қандай кадр тайёрлашини ўзи учун аниқ белгилаб олиши керак. Тўртта вилоятга ҳоким бўлган одамни Таълим вазирлигига бекорга олиб келмадим”, — деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Эркинжон Турдимов 9 октябрь куни Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланган эди. У бунга қадар Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаган.

    Бошқа янгиликлар