1

Reuters: ИД жангарилари Сурияда гаровга олинган 270 кишини озод қилди

ДУНЁ 20.01.2016, 15:08
Reuters: ИД жангарилари Сурияда гаровга олинган 270 кишини озод қилди

 “Ислом давлати”(ДАИШ) жангарилари Суриянинг Дайр аз-зор шаҳрида гаровга олинган 400 кишидан 270 нафарини озод қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига асосланиб, “ТАСС” хабар бермоқда.
“ИД аксарияти аёллар ва болалардан иборат гаровдаги 400 кишидан 270 нафарини озод қилди”, — дейилади хабарда.

Ўтган якшанба куни “Ислом давлати” (ДАИШ) террорчилик ҳаракати Суриянинг Дайр аз-Зор шаҳридаги тинч аҳолини оммавий қатл этганидан сўнг 400 кишини гаровга олгани маълум қилинган эди.

Дайр аз-Зор шаҳридаги қуролли тўқнашувларда 335 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1