АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистонда 3 йилдан буён электр энергияси учун тўлов қилмаган истеъмолчилар сони маълум қилинди

'Ўзбекистонда 3 йилдан буён электр энергияси учун тўлов қилмаган истеъмолчилар сони маълум қилинди'ning rasmi

Фойдаланган электр энергияси учун 1 йилдан ортиқ давр мобайнида тўловларни амалга оширмаган истеъмолчилар сони 903 305 нафар. Шунингдек, 3 йилдан ортиқ давр мобайнида тўловларни амалга оширмаган истеъмолчилар ҳам бор (361 185 нафар). Бу ҳақда бугун АОКАда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиев иштирокида ўтказилган брифингда маълумот берилди.  

2020 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, мамлакатимиздаги 14 та ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳамда 230 та туман ва шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан 35-110 кВ кучланишга эга 1 623 та нимстанция, 82 591та трансформатор пункти ва 252,2 минг км узунликдаги электр узатиш тармоқлари орқали маиший ва юридик истеъмолчиларига электр энергияси етказиб берилди.

2020 йил 6 ноябрдан 2021 йил 1 апрелига қадар раҳбар ва маъсул ходимлардан иборат туну-кун навбатчилик ташкил этилди.

Бугунги кунгача жами 4 миллион 972 минг 294 нафар ёки 67 фоиз истеъмолчига АСКУЭ тизимига мос келувчи ҳисоблагичлар ўрнатилиб, ушбу ҳисоблагич ўрнатилган истеъмолчиларнинг қарийб 2,6 миллиони нафари (51 фоизи) биллинг тизимига уланган.

Қарздорлиги юқори бўлган, яъни 1 млн.сўмдан 3 млн.сўмгача бўлган қарздор аҳоли истеъмолчиларлар сони 157 839 нафарни, 3 млн.сўмдан 5 млн.сўмгача 14 890 нафарни ва 10 млн.сўмдан юқориси 5 199 нафарни ташкил этмоқда.

    Бошқа янгиликлар