1

АҚШ “Ислом давлати” таҳдидидан сўнг виза режимини қатъийлаштиради

ДУНЁ 22.01.2016, 13:08
АҚШ “Ислом давлати” таҳдидидан сўнг виза режимини қатъийлаштиради

АҚШда Ироқ,Эрон,Сурия ва Суданда бўлган фуқароларга мамлакат ҳудудига визасиз режимда кириш бекор қилинди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда.

Давлат департаменти вакили Марк Тонернинг сўзларига кўра, бу “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи томонидан таҳдид этилгани билан боғлиқ.           

 “Бу ИДнинг биз билан боғланган жангариларнинг таҳдидлари билан боғлиқ”, —деди Тонер журналистларнинг “қора рўйхат”да нима сабабдан Афғонистон ва Покистон йўқлиги ҳақидаги саволларига жавоб берар экан.

АҚШда 38 та давлат билан визасиз режим дастури мавжуд. Эндиликда мазкур дастурдаги давлатлар фуқароларида Ироқ, Эрон, Судан ва Сурия каби давлатларнинг ҳам фуқаролиги мавжуд бўлган тақдирда АҚШ ҳудудига  кириш учун виза олиши керак бўлади.

Янги қоидаларда журналистлар, нодавлат ва гуманитар ташкилотлар ходимлари ва “қонуний тижорат” билан шуғулланаётган тадбиркорлар учун истисно ҳоллар кўзда тутилган.

Рўйхатга ИДнинг алоҳида бўлинмалари фаолият юритадиган Ливия, Яман каби мамлакатлар киритилмаган. Виза режими жорий этилган мамлакатлар қайси таснифларга кўра ажратилганига Тонер изоҳ бермаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1