АсосийIqtisodiyot

Қорақалпоғистонда насос станциялари ва ирригация каналлари хусусий секторга берилади

'Қорақалпоғистонда насос станциялари ва ирригация каналлари хусусий секторга берилади'ning rasmi

Қорақалпоғистонда насос станциялари ва ирригация тизимлари каналларини хусусий секторга бериш бўйича 31 лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

“Қорақалпоғистон Республикасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4912-сон, 05.12.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида республика бюджети маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 480 380,1 млн сўмни ташкил этувчи ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш ишлари лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, шундан:

ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилишга – 232 852,1 млн сўм;

 мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилишга – 115 652,0 млн сўм;

 мелиорация объектларини тизимли таъмирлаш-тиклаш ишларига – 131 876,0 млн сўм ажратилган.

Шунингдек, белгиланган йилларда Қорақалпоғистон Республикасида:  

272 та насос станцияларида электр энергиясидан фойдаланишни рақамли технологиялар ёрдамида умумий 818 та электр энергия ҳисоблагичлари ва сув ўлчаш қурилмалари ўрнатилиб, “онлайн” режимида назорат қилиш;

насос станциялари ва ирригация тизимлари каналларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида хусусий секторга бериш бўйича 31 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган.

    Бошқа янгиликлар