1

«Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми «Олтин глобус» мукофотига даъвогарлик қилмоқда

МАДАНИЯТ 07.12.2020, 20:46
«Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми «Олтин глобус» мукофотига даъвогарлик қилмоқда

Режиссёр Ёлқин Тўйчиев томонидан суратга олинган «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми «Олтин глобус»нинг «Хорижий тилдаги энг яхши фильм» номинациясида ғолибликка даъвогарлар рўйхатидан жой олди.

Ҳар йили Голливуд хорижий матбуот ассоциацияси «Чет тилидаги фильмлар» номинациясида «Олтин глобус» мукофотини тақдим этади.

 Саралаш учун фильмлар кинематография, мусиқий ёки комедия йўналишларидан бирида бўлиши керак.

Бу йил 77 мамлакатнинг 138 та фильми  "Олтин глобус" мукофотига  «Хорижий тилдаги энг яхши фильм» номинацияси бўйича лауреантлик қилмоқда. Бу йил ўтган йилгилардан фарқли ўлароқ, ҳар бир мамлакат бир қанча фильми билан иштирок этиши мумкин. Яъни фильмлар малака талабларига мос келса бўлди, сон жиҳатдан чекловлар олиб ташланган.

Мукофотнинг 2020 йилдаги 78-«Хорижий тилдаги энг яхши фильм» йўналишида режиссёр Ёлқин Тўйчиев томонидан суратга олинган «Фариданинг икки минг қўшиғи» ҳам якуний номзодлар қаторида қайд этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1