1

Тожикистон президентига умрбод ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи берилди

ДУНЁ 22.01.2016, 16:05
Тожикистон президентига умрбод ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи берилди

Тожикистон парламенти қуйи палатаси мамлакатнинг амалдаги президенти Эмомали Раҳмонга мазкур лавозимга чегараланмаган миқдорда сайланиш имконини бериш учун конституцияга ўзгартириш киритишни маъқуллади, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Эндиликда мамлакат президентлигига икки мартадан кўпроқ сайланишни тақиқловчи нормага “Тинчлик ва миллат бирлиги асосчиси-Миллат етакчиси” учун истисно ҳоллар киритилди.

Депутатлар ўзгаришлар матнини Конституциявий судга кўриб чиқиш учун йўналтирди. Конституциявий суд янги норманинг қонунчиликка тегишлилиги юзасидан хулоса бериши керак. Шундан сўнг қонунга киритилаётган ўзгаришлар юзасидан умумхалқ референдуми ўтказиладиган сана белгиланади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1