7 декабрь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси ҳақида ахборот берилди.
Кадастр агентлиги расмий канали маълум қилишича, бугун 214 та мулк савдога чиқарилган. Бошланғич нархи 28,7 млрд.сўмлик 124 та мулк 46,4 млрд.сўмга реализация қилингани айтилмоқда.
Реализация қилинган мулклар:
5 та давлат активи:
- Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридан бошланғич нархи 27 млрд. 432 млн.сўм бўлган "Афросиёб Палас" ДУК меҳмонхонаси 43 млрд. 344 млн.сўмга сотилди.
67 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманидан нархи 3,4 млн.сўмлик ер участкаси учун 208,3 млн.сўм нарх тасдиқланди.
1 та дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи:
- Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидан нархи 263,1 млн.сўмлик дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи 1,2 млрд.сўм нарх тасдиқланди
Бундан ташқари, юридик ва жисмоний шахсларнинг 9 та мулки, 26 та уй-жой қуриш учун ер участкалари, 1 та норуда қазилмаларни қазиш ҳуқуқи, 4 та ташқи реклама объектларини ўрнатиш ҳуқуқи реализация қилинди ҳамда 11 та давлат мулкини ижарага бериш бўйича савдолар ўтказилди.






