Цемент бозори нархларни пасайишини намоён этди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 146 985,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 135 801,0 тоннаси, яъни 92,4% сотилди. Бу ҳақда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахюорот хизмати маълум қилди.
Биржа савдоларига қўйилаётган цемент ҳажмини пасайганлиги сабабли, унинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари ҳам аввалги ҳафтага нисбатан пасайиб, ўртача кунлик сотув ҳажмлари 27,2 минг тоннани ташкил қилди.
️Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 539,1 минг сўмдан 532,4 минг сўмгача пасайган.






